Ўзбекистонда сунъий интеллект тайёргарлиги бўйича илк AILA (Artificial Intelligence Landscape Assessment) семинар-тренинги бўлиб ўтди
Бугун Рақамли технологиялар вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида сунъий интеллект соҳасида имкониятларни ривожлантириш ва мамлакатнинг тайёргарлик даражасини оширишга бағишланган “AILA in Uzbekistan Workshop” ташкил этилди.
Семинарни Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Анас Файяд Қарман очиб берди. Улар ўз нутқларида Ўзбекистоннинг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги ютуқлари, шунингдек, барқарор ривожланиш йўлида халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишди.
Семинар давомида иштирокчилар БМТТДнинг рақамли ёндашуви, сунъий интеллектнинг барқарор ривожланишга таъсири, шунингдек, унинг бошқаруви ва этикаси борасидаги маърузаларни тингладилар. Тадбирда сунъий интеллектга тайёргарликни баҳолаш бўйича ёндашувлар ва келгусидаги мақсадлар ҳам муҳокама қилинди.
Тадбирнинг якунида қатнашчилар сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича келгусидаги қадамларни белгилаш юзасидан интерактив мулоқотда иштирок этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter