Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UNDESA раҳбари – БМТ бош котиби ўринбосари билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

UNDESA раҳбари – БМТ бош котиби ўринбосари билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Саудия Арабистонига ташрифи доирасида UNDESA раҳбари – БМТнинг Бош котиби ўринбосари Ли Сзянхуа билан учрашув ўтказди.

Учрашувда UNDESA раҳбари – БМТ Бош котиби ўринбосари Ли Сзянхуа мамлакатимизда электрон ҳукумат соҳасининг ривожланиш ҳолати ва бу борада БМТнинг электрон ҳукумат ривожланиши рейтингида Ўзбекистон ўрнини ошириш ва 2030 йилга қадар ТОП-30 давлатлар қаторига киритиш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ва саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.

Ўзбекистон жорий йилда Электрон ҳукумат рейтингида 6 поғонага юқорилаб, индекснинг жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилгани, аввалги рейтингда 18 поғонага кўтарилиб, умумий 24 поғонага кўтарилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. 

Учрашувда Самарқандда ўтказиладиган БМТнинг Давлат хизматлари форумига тайёргарлик ишлари, форум мавзуси ва асосий маърузачилар бўйича фикрлар алмашилиб, форумни ташкилий жиҳатдан юқори савияда ташкил этиш бўйича муҳокамалар ҳам бўлиб ўтди. 

Бундан ташқари, учрашувда АКТ инфратузилмасини такомиллаштириш, электрон ҳукумат рейтингида Ўзбекистоннинг ўрнини янада яхшилаш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтириш, АйТи соҳасида ёшларнинг ўрнини янада ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, рақамли трансформация орқали барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида Ўзбекистон БМТ билан ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга ва илғор тажрибаларни амалиётга жорий этишга ҳамда барқарор, инклюзив ва рақамли ривожланишга эришиш бўйича биргаликда янада фаол ҳаракат қилишга келишилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг