"Ўзбекистон – АҚШ IТ форуми" бўлиб ўтди

Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси АҚШнинг Юта штатида ташкил этилган “Silicon Slopes-2025” халқаро саммитида иштирок этди.
Юта штатида бўлиб ўтган “Silicon Slopes” саммити IТ ва инновациялар соҳасидаги энг йирик глобал тадбирлардан бири ҳисобланиб, унда IТ соҳасидаги сўнгги тенденциялар намойиш этилди.
Саммит доирасида АҚШ IТ компаниялари, таълим ташкилотлари, венчур фонд ва маҳаллий идора вакиллари иштирокида "Ўзбекистон – АҚШ IТ форуми» ташкил этилди.
Форумда Юта штатининг 30 га яқин IТ компаниялари, венчур жамғармалари ва консалтинг идоралари вакиллари иштирок этди.
Форумда "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегияси ва ундаги асосий мақсадлари, IТ хизматлар экспорти ҳажмини ошириш, 300 минг нафар малакали IТ мутахассисни иш билан таъминлаш, соҳага чет эл сармояларини жалб қилиш, сунъий интеллект технологияларини иқтисодиёт тармоқларига жорий этиш муҳимлиги ҳамда бу борада Ўзбекистонда хорижий компанияларга қулай шароитлар яратилганлиги тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонни минтақавий IТ-HUB сифатида тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг IТ соҳасидаги ютуқлари, имкониятлари, IТ Park резидентларининг имтиёзлари ва мамлакатимизга инвестициялар киритиш истиқболлари ҳақида тақдимот ўтказилди.
Тадбир якунида Рақамли технологиялар вазирлиги ва Юта штатининг Жаҳон Савдо Маркази ўртасида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутувчи ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter