Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Samsung ақлли уй қурилмалари 2025 йилга бориб сунъий интеллектга эга бўлади  

Samsung ақлли уй қурилмалари 2025 йилга бориб сунъий интеллектга эга бўлади   

Фото: Ferra

Galaxy CИ смартфонлардаги муваффақиятидан сўнг, Samsung илғор сунъий интеллектни ўз ичига олган ҳолда ўзининг ақлли уй маҳсулотлари қаторини қайта белгиламоқчи. Businesskorea ҳисоботига кўра, компания 2025 йилгача сунъий интеллектни қўллаб-қувватлайдиган маиший техникаларни чиқаришни режалаштирмоқда.

Ушбу ҳаракат Samsungнинг Apple ва Google каби технология гигантлари устидан рақобатдош устунлигини мустаҳкамлайдиган “супер боғланган экотизим”ни яратишга қаратилган. Тўғри, Samsung дастлаб булутга асосланган LLM ишловига таянади, бироқ вақт ўтиши билан қурилмада ишлов беришга ўтишни режалаштирмоқда. Samsung июл ойида ақлли уй маҳсулотлари учун Bixby овозли ёрдамчисини тақдим этади.

Сунъий интеллектни қўллаб-қувватлайдиган биринчи қурилмалар Samsung Bespoke АI линиясидаги Family Hub музлатгичлари, кир ювиш машиналари ва индукцион пиширгичлар бўлади. Ушбу қурилмалар LCD дисплейлар билан жиҳозланади. Сунъий интеллектга асосланган Bixby Ассистант аввалги суҳбатларни эслаб қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг