Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT-ҳуқуқ: Оператор ва миллий оператор. Фарқи нимада?

IT-ҳуқуқ: Оператор ва миллий оператор. Фарқи нимада?

Фото: "Xabar.uz"

Савол: Оператор ва миллий оператор. Фарқи нимада?

Жавоб: "Почта алоқаси тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 3-моддасида ҳар бирига алоҳида таъриф берилган.

Почта алоқаси оператори — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида почта алоқаси тармоғига эгалик қилувчи ва фаолиятнинг асосий тури сифатида почта алоқаси хизматлари кўрсатувчи юридик шахс.

Почта алоқасининг миллий оператори — Ўзбекистон Республикаси доирасида почта алоқаси хизматлари бозоридаги талабни қаноатлантириш, мажбурий равишда универсал почта хизматлари кўрсатиш бўйича вазифаларни ва Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўз зиммасига юклатилган почта алоқаси оператори.



Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг