IT-ҳуқуқ: Давлат органлари ҳужжатлари қандай бирхиллаштирилади?
Савол: Давлат органлари ҳужжатлари қандай бирхиллаштирилади?
Жавоб: "Электрон ҳукумат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига асосан электрон давлат хизматлари кўрсатиш чоғида, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш жараёнида фойдаланиладиган давлат органлари ҳужжатлари электрон давлат хизмати кўрсатиш доирасида бошқа давлат органлари томонидан сўралаётган ахборотнинг ушбу ҳужжатлардан чиқариб ташланиши ҳисобга олинган ҳолда ўзаро бирхиллаштирилиши керак.
Ҳужжатларни бирхиллаштириш бевосита давлат органлари томонидан электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган билан биргаликда амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter