Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маълумотлар маркази ва сунъий интеллект лойиҳалари бўйича сармоявий ҳамкорлик тўғрисидаги инвестиция меморандуми имзоланди

Маълумотлар маркази ва сунъий интеллект лойиҳалари бўйича сармоявий ҳамкорлик тўғрисидаги инвестиция меморандуми имзоланди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг Инвестициялар вазири Муҳаммад Ҳасан Алсувайди ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда БААнинг Инвестициялар вазири ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан билдирилаётган ташаббусни юқори баҳолади.

Шунингдек, Ўзбекистонда рақамли технологиялар соҳасида потенциал ҳамкорлик фаолиятини ўрганиш, булутли технология хизматларини ривожлантириш, мавжуд сунъий интеллект инфратузилма маълумотларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон учун катта тил моделларини (ЛЛМ) ишлаб чиқиш, сунъий интеллект ва хорижий тилларни ўрганиш йўналишида маҳаллий истеъдодлар сонини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш таклифлари билдирилди.

Шерзод Шерматов вазирлик ҳамда тизим ташкилотларида ахборот технологиялари ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва лойиҳалар ҳақида маълумот берар экан, Муҳаммад Ҳасан Алсувайди томонидан берилган таклифлар ҳозирги кунда нақадар долзарблиги ҳамда ушбу йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Учрашув якунида икки томон ўртасида Маълумотлар маркази ва сунъий интеллект лойиҳалари бўйича сармоявий ҳамкорлик тўғрисидаги инвестиция меморандуми имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг