Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Одамлар йўқ жойдан уларни қоралашга ҳаракат қилаяпти

Одамлар йўқ жойдан уларни қоралашга ҳаракат қилаяпти

Давлат бюджетидан бир сўм ҳам маблағ ёки субсидияланган кредит олмасдан 2017 йилгача расман деярли йўқ бўлган (асосан норасмий ишланган) АйТи соҳаси бу йил 100 млн доллардан ортиқ расмий экспортга эришиши кутилмоқда.

АйТи соҳасида иш билан банд бўлганларнинг умумий сони (резидентларда ишлайдиганлар ва расман фрилансер бўлиб рўйхатдан ўтганлар) анъанавий алоқа соҳасидагиларникидан ошди. Бу албатта IT Park командасининг тўғри ишлагани сабаблидир. Шу вақтгача бу командага умуман ёрдам бермаган одамлар йўқ жойдан ҳозир уларни қоралашга ҳаракат қилаётгани эса ачинарли ҳол…

24 июль куни ўтказилган IT Park Rewind тадбирида Бирлашган Араб Амирлиги, Германия, Ҳиндистон, Россия, Беларусь давлатларидан меҳмонлар келиб, Ўзбекистонни АйТи хабга айлантириш ва экспортни янада ошириш бўйича вазифаларни муҳокама қилишганди. Батафсил маълумот ушбу видеода ва сайтда: https://it-park.uz/ru/itpark/news/kak-proshel-it-park-rewind-2022

Тадбирдан сўнг ҳозирги кунгача IT Park резидентлари сони 174 тага ошди, шундан 56таси экспортёр. Бу эса яна қўшимча 2000 дан ортиқ ишчи ўринлари дегани. Кичкина эмас, балки 400 дан ортиқ меҳмонлар (соҳа ходимлари ва АСТРУМ ўқувчилари билан ҳисобласа 1000 га яқин) қатнашган тадбир 819 млн сўмга тушган экан, нечта болани бу пулга ўқитса бўлади дейишибди. ИНХА ёки АМИТИда 1 йил ўқиш 30 млн атрофида бўлса, 4 йилда бир болага 120 млн кетади, яъни бу пулга 7 та болани бакалаврга ўқитса бўлади. Униям қилиш керак албатта (шунинг учун ИНХАга Президентимиз 100 та грант ажратиб бердилар), лекин бу тадбир ҳам муҳим.

Хуллас, ёки IT Park фаолиятига энди катта-катта компаниялар ишониб, Ўзбекистонга аутсорсни кўпайтириб турган вақтда унга халақит қилмасдан келгуси катта марра экспортни 1 млрд долларга олиб чиқиш устида биргаликда ишлашимиз керак ёки майда ғийбат гаплар билан уларни ҳам қўлини совитиб, Ўзбекистонни АйТи аутсорсинг хабига айлантириш фикридан воз кечишимиз керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг