Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Инглиз тилида сўзлашиш кўникмасини ChatGPT ёрдамида текинга яхшилаш мумкин

Инглиз тилида сўзлашиш кўникмасини ChatGPT ёрдамида текинга яхшилаш мумкин

Иллюстратив фото

Tекинга инглиз тилида сўзлашиш (Speaking) кўникмангизни ChatGPT ёрдамида яхшилашингиз мумкинлигини биласизми?

Инглиз тилини ўрганишда аксарият ёшлар қийналадиган қисми айнан сўзлашиш (Speaking) кўникмаси, ҳамманинг ҳам яхши репетитор топиш имкони, маблағи ёки вақти йўқ, айниқса native speakerни. Кенжа қизимда ҳам инглиз тилида сўзлашув кўникмасини яхшилаш керак бўлганига унга ўргатиш баҳонасида ўртанча қизим йўриқнома сифатида бошқаларга ҳам фойдали бўладиган видео қилиб берди.

PS. Эшитиш кўникмасини яхшилаш учун инглиз тилида YouTubeда видео жуда кўп. Хусусан IELTS Listening 9 олиш учун катта қизим Ted.Talksни эшитиб юргани фойдаси текканини 5 йил аввал ёзган эканман.

PPS. ChatGPTнинг, хабарлар юбориш бўйича фойдаланиш вақтида, чекловлари бор, чекловга учраган вақтда, тўхтаб, бошқа фойдали иш билан шуғулланиб, бир неча соатдан кейин қайтадан фойдаланса бўлади. Баъзан серверлари ҳам катта юкламага учраган вақтда уланишида муаммо бўлиши мумкин, шунга ундан АҚШ ва Европада иш вақти бўлмаган вақтда фойдаланган маъқул.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг