Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Аввал умуман мамлакатимиз рўйхатда бўлмаган рейтингларда ҳам пайдо бўлишни бошладик

Аввал умуман мамлакатимиз рўйхатда бўлмаган рейтингларда ҳам пайдо бўлишни бошладик

Фото: Digital.uz

Ўзбекистонни АйТи хаб сифатида тарғиб қилиш ва чет элликларнинг юртимиздаги АйТи экспортёрларга буюртмаларини кўпайтириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бу — халқаро рейтингларда мамлакатимиз ўрнини яхшилаб боришдир.

Ушбу йўналишда Давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар сабабли бизнинг соҳамизга тегишли бўлган барча рейтингларда охирги йилларда Ўзбекистоннинг ўрни ижобий томонга ўзгаряпти ва аввал умуман мамлакатимиз рўйхатда бўлмаган қатор рейтингларда ҳам пайдо бўлишни бошладик (расмда батафсил, ўзгариш кўрсатилмаган рейтингларда биринчи бор пайдо бўлганмиз).

Барча соҳамизга тегишли ушбу рейтингларда Ўзбекистон жон бошига даромади деярли бир хил бўлган аксарият давлатлардан юқори жойлашганлиги ҳам халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Жумладан, бугун Оксфорд университетида эълон қилинган Тармоқ тайёргарлиги индексида ҳам шу масалага алоҳида эътибор қаратилган.

Шу билан биргаликда бу каби халқаро рейтинглар таҳлили жамоамиз қайси йўналишларда янада кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигини кўрсатиб беради ва келгуси режаларимизни тўғри шакллантиришда ёрдам беради.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг