Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

“Offshore Outsourcing Conference 2025”. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов:

“Offshore Outsourcing Conference 2025”. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов:

“Президентимиз томонидан 2017 йилда Ўзбекистонни IТ Ҳaбга айлантириш бўйича узоқни кўзлаб, юқори мақсадлар қўйилгани бугун ҳеч биримизга сир эмас.

Ўша вақтда Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги IТ компаниялар сони 10 тадан ҳам кам эди. Ҳозирги кунга келиб эса ҳар ойда 30 га яқин хорижий IТ компаниялар юртимизда ўз фаолиятини бошламоқда!

Шу рақамнинг ўзи ҳам ўша вақтдаги Раҳбаримизниниг "Vision"лари, яъни, узоқни кўзлаб тасаввур қила олиш қобилиятлари қанчалик тўғри бўлганлигининг исботидир.

Ушбу Vision сабабли ҳозир айнан IТ соҳаси юқори даромадли ишларга ёшларни жалб қилиш бўйича етакчи бўлмоқда.

Илгари фақат чет элга кетиб даромад олиш имкони бўлган истеъдодли ёшларимиз хориждаги яхши ишини ташлаб келиб Ўзбекистонда IТ Park резиденти сифатида ўзларининг стартапларини кенгайтириш устида ҳам ишлашмоқда”.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг