Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро анжуман доирасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Халқаро анжуман доирасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4-15 март кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқи (XЭИ) Стандартлаштириш Бюроси 13 тадқиқот комиссиясининг йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги бўлим бошлиғи, ХЭИ Стандартлаштириш Бюроси 13 тадқиқот комиссияси (Келажак тармоқлари) раисининг ўринбосари О. Асадов ва "ЎзТТБРМ” давлат унитар корхонаси директори У. Шакиров билан ХЭИ Стандартлаштириш Бюроси 13 тадқиқот комиссияси раиси Казунори Таникава ва 13 тадқиқот комиссияси  маслаҳатчиси Татьяна Кураковалар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга қаратилган қатор таклифларни муҳокама қилишди.

Учрашув якунида эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг