Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

WhatsApp чатлар учун учта филтрни тақдим этди

WhatsApp чатлар учун учта филтрни тақдим этди

Фото: Webwise

WhatsApp чатларида маълумот қидириш оддий ва қулай бўлиши, қидирувга вақт сарфламаслик учун ишлаб чиқувчилар янги функция – чатлар учун филтрларни ишга туширмоқда.

Чатлар рўйхатига учта филтр қўшилди: "Ҳаммаси",  "Ўқилмаган" ва "Гуруҳлар". Танлаш учун филтрни босишнинг ўзи кифоя.


  • Ҳаммаси. WhatsAppдаги барча хабарларингиз.
  • Ўқилмаган. Ушбу филтр сизнинг жавобингизни кутаётган суҳбатларни кўрсатади. Бу туркумга ўқилмаган хабарлар ва сиз ўқилмаган деб белгилаган хабарлар киради.
  • Гуруҳлар. Энди гуруҳ суҳбатлари битта бўлимда. Кўпчилик фойдаланувчилар оилавий чат бўладими ёки таътил режаларини муҳокама қилиш бўладими, муҳим суҳбатларга тезроқ етиб боришга ёрдам бериш учун ушбу хусусиятни сўрашган. Энди керакли маълумотларни топиш қийин бўлмайди. Жамоаларнинг кичик гуруҳлари ҳам ушбу тоифага киритилган.

Ишлаб чиқувчилар келажакда функция такомиллаштирилиши ва янада ривожланишини таъкидладилар.

Янгиланиш келгуси ҳафталарда ҳамма учун мавжуд бўлади.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг