Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазир Фарғона шаҳридаги “Premiumsoft” МЧЖ фаолияти билан танишди

Вазир Фарғона шаҳридаги “Premiumsoft” МЧЖ фаолияти билан танишди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Фарғона шаҳрида фаолият олиб бораётган “PremiumSoft” компаниясига ташриф буюриб, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортини амалга ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда жамоанинг келгусидаги режалари билан танишди.

У ерда Вазир компания имкониятлари, уни янада кенгайтириш, ёшлар учун муносиб иш ўринлари яратиш, дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш борасида ўз таклифларини бериб ўтди.

Шу билан бирга, Вазир компания вакиллари билан суҳбатлашиб, АйТи-хизматлар экспортини ошириш борасида қилинаётган ишларни муҳокама қилди.

“PremiumSoft” компанияси рақамлаштириш йўналишида турли платформаларни ишлаб чиқишда, давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятини рақамлаштириш борасида дастурий ечимлар ва махсус тизимларни яратишда катта тажрибага эга ҳисобланади.

Мазкур компания 2024 якунига қадар 1,2 млн АҚШ доллари миқдорида дастурий маҳсулотларни экспорт қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг