Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистондаги фрилансерлар билан очиқ мулоқот қандай ўтди?

Қорақалпоғистондаги фрилансерлар билан очиқ мулоқот қандай ўтди?

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Нукус шаҳридаги Савдо саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси биносида, соҳа корхоналари бошлиқлари ҳамда ҳудуддаги 100 дан зиёд IТ компания ва фрилансерлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида IТ компания раҳбарлари ва фрилансерлар ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Учрашувда соҳада мавжуд тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар, хусусан, IТ соҳасига ёшларни жалб қилиш ҳамда уларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Вазир дастурчи ва фрилансер ёшларга шогирдларни кўпайтириш орқали ушбу йўналишлардаги фаолиятларини янада кенгайтиришлари ва даромадларини оширишлари мумкинлигини тушунтирди.

Шунингдек, ўз билим ва тажрибаларини ошириш ҳамда IТ йўналишида етук кадр бўлиб етишишлари учун етарлича билимларга эга бўлиш зарурлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг