Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда “Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди  

Тошкентда “Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди   

Ипотека-банк, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро ишбилармон “Тадбиркор аёл” ассоциацияси билан ҳамкорликда “Аёллар тадбиркорлигида рақамлаштириш ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда ҳамкор ташкилот аъзолари, йирик инвестор ва тадбиркорлар, шунингдек, 300 дан ортиқ хотин-қизлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Семинарни Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова очиб бериб, бу каби тадбирларнинг ўрни муҳимлигини таъкидлади ва мамлакатимиз хотин-қизлари учун АйТи соҳасидаги шароитлар, тадбиркорлик фаолиятида рақамлаштиришнинг ўрни, ахборот технологиялардаги барча имкониятлардан фойдаланиб бизнесни янги босқичга олиб чиқиш имкониятлари ва АйТи орқали қўшимча даромад топиш ҳақида тадбир иштирокчиларга маълумотлар берди.

Шунингдек, тадбирда “Ипотека-банк” АТИБ Кичик ва ўрта бизнес дирекцияси директори Бекзод Мирзаев сўзга чиқиб, аёл тадбиркорлар томонидан олиб борилаётган бизнес лойиҳалар доимо банкимиз томонидан қўллаб-қувватланиши, айнан шу йўналишда янги хизмат ва маҳсулотлар яратилишига хизмат қилишига тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида ташкилотлардан таклиф этилган масъуллар, тажрибали ишбилармон аёллар иштирокида қизиқарли чиқишлар, тадбиркорликни рақамлаштириш орқали жаҳон бозорларида ўз ўрнига эга бўлиш имкониятлари, шунингдек, аёл тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича йўлга қўйилган “Anor” онлайн платформаси ва Ипотека-банк томонидан аёл тадбиркорлар учун тақдим этилаётган банк маҳсулотлари ҳақида маълумотлар берилди.

Семинарнинг яна бир аҳамиятли томони – унда тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бўлган аёлларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, лойиҳа бизнес-режасини тайёрлаш, бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, фаолиятида савдо унумдорлигини ошириш, замонавий ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш ва рақамлаштириш каби мавзуларда тажрибали аёл тадбиркорлардан маслаҳатлар олинди. Шунингдек, қатнашчиларда ўз соҳасида кузатилаётган камчиликларни тўғри бартараф этиш йўллари юзасидан замонавий аёл тадбиркорлар билан юзма-юз суҳбатлашиш имкони ҳам бўлди.

 

Тадбир давомида Ипотека-банк томонидан аёл тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилаётган банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида маълумотлар берилиб, фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг