Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда имтиҳон вақтида сунъий интеллект қурилмасидан фойдаланган талаба ҳибсга олинди  

Туркияда имтиҳон вақтида сунъий интеллект қурилмасидан фойдаланган талаба ҳибсга олинди   

Туркияда полиция имтиҳон топширишда сунъий интеллектдан фойдаланганликда гумонланган талабани қўлга олди. Йигит нафақат кичик СИ гаджетидан фойдаланган, балки уни ишлаб чиқарувчиси ҳамдир.

Полиция маълумотларига кўра, талаба кичик камера ва қулоқчин комбинациясидан фойдаланиб, компютерда сканер қилиш орқали имтиҳон варақаларининг тўғри жавобларини  билиб олган. Шундай қилиб, у ТYT - Туркия университетларига кириш учун зарур билимларни тасдиқлаш учун имтиҳондан ўтишга ҳаракат қилди. 

Ушбу имтиҳонда тўғри жавобларни сохталаштиришга уриниш жиддий жиноятдир.

Полиция маълумотларига кўра, талаба кўйлак тугмаси кўринишидаги камерадан фойдаланиб, пойабзали тагига яширинган роутер (модем) орқали серверга уланган. Қурилма тугмачали камера ёрдамида имтиҳон саволларини сканердан ўтказди, сўнгра маълумотни CИ тилининг номсиз моделига узатди. Дастур тўғри жавобларни яратди ва уларни қулоқчин орқали талабага ўқиб берди.

Аммо у "идеал" жавоблар билан боғлиқ шубҳали хатти-ҳаракатлари туфайли қўлга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг