Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект саратонни олдиндан аниқлаш ва даволашда ёрдам беради  

Сунъий интеллект саратонни олдиндан аниқлаш ва даволашда ёрдам беради   

Глазго университети тадқиқотчилари Нью-Йорк университети ходимлари билан ҳамкорликда саратон касаллигига қарши курашиш учун нейрон тармоқни ишлаб чиқди ва ўргатди. Тизим "Гистоморфологик фенотипни ўрганиш" деб аталади.

Муаллифлар 452 бемордан олинган ўпка аденокарсиномаси тўқималарининг намуналари билан минглаб юқори аниқликдаги тасвирлардан фойдаланганлар. Фотосуратлар АҚШ Миллий саратон институтининг Саратон Геном Атлас маълумотлар базасида сақланади. Расмларнинг кўпчилиги беморларда саратон касаллигининг ривожланишини тавсифловчи маълумотлар билан бирга келади.

Олимлар тасвирларни минглаб майда бўлакларга ажрата оладиган машинани ўрганиш алгоритмини ишлаб чиқдилар. Уларнинг ҳар бири оз миқдорда инсон тўқимасини тақдим этади. 

Нейрон тармоқ ушбу жараёнда ҳар бир  ҳужайраларнинг ҳар қандай визуал анормалликларини аниқлаш ва таснифлашни ўрганади.

Нейрон тармоғи ёрдамида қилинган башоратлар маълумотлар базасидаги ҳақиқий натижаларга мос келди. СИ 72 фоиз ҳолларда касалликнинг ремиссиядан чиқиш эҳтимоли ва вақтини тўғри баҳолади. Ушбу технология ёрдамида шифокорлар беморлардаги касалликларни тезроқ ташхислашлари, келажакда саратон касаллигини даволаш статистикасини яхшилашлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг