Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов барча ёшларни қизиқтирган саволга жавоб берди

Шерзод Шерматов барча ёшларни қизиқтирган саволга жавоб берди

Жорий йилнинг 19 – 23 май кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Ёшлар" оромгоҳи ҳамда Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон болалар ташкилотининг I Республика болалар форуми ташкил этилди.

Форум доирасида "Раҳбар ҳамда ёшлар" учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов ҳамда Ўзбекистон болалар омбудсмани Сурайё Раҳмоновалар иштирок этди.  

Учрашув давомида ёшлар олий таълим ва АйТи соҳасида касб танлаш билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган барча саволларга раҳбарлардан етарлича жавоблар олишди.

Жумладан, Рақамли технологиялар вазири ўз нутқи давомида ёшларнинг сифатли билим олишлари ҳамда келгусида касб танлашда яхши даромад топа олишлари учун тўғри йўналиш танлай билиши муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, ёшларга лидерлик қобилиятини ошириш, тўғри бошқарувни шакллантириш борасида мотивациялар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг