Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон делегацияси халқаро анжуманда иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси халқаро анжуманда иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 4-15 март кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқи (XЭИ) Стандартлаштириш Бюроси 13 тадқиқот комиссиясининг йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йиғилишда Рақамли технологиялар вазирлиги бўлим бошлиғи, ХЭИ Стандартлаштириш Бюроси 13 тадқиқот комиссияси (Келажак тармоқлари) раисининг ўринбосари О. Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Шунингдек, мазкур тадбирга ХЭИ таклифига биноан "ЎзТТБРМ” давлат унитар корхонаси директори У. Шакиров бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Халқаро тадбир доирасида ХЭИнинг тегишли бўлинмалари ва тадқиқот комиссиялари билан ҳамкорликни ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга қаратилган қатор ушрашувлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

ХЭИ (ITU — International Telecommunication Union) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ихтисослашган ташкилотидир.

1865 йилда алоқа тармоқларида халқаро уланишни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ХЭИ глобал радио спектри ва сунъий йўлдош орбиталарини тақсимлайди, тармоқлар ва технологияларнинг узлуксиз ишлашига имкон берувчи техник стандартларни ишлаб чиқади ва бутун дунё бўйлаб АйТи дан фойдаланишни тарғиб қилади.

Бунда 193 та давлат, 900 га яқин компания, университет ва халқаро ва минтақавий ташкилотлар ХЭИ нинг аъзоси ҳисобланади. ХЭИ штаб-квартираси Женевада (Швейцария) жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 10 июлдан ХЭИ нинг тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг ХЭИга аъзолиги халқаро телекоммуникация хизматларини кўрсатиш, республика телекоммуникация тармоғининг ягона норма ва стандартлар асосида фаолият юритиш, халқаро тарқатишда мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича хорижий давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, радиочастота спектрини белгилаш, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун ХЭИ техник ёрдамини жалб қилиш, АйТи мутахассисларининг малакасини оширишда ўзаро ҳамкорлик қилишга имкон беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг