Озарбайжон делегацияси билан АйТи соҳасида тажриба алмашилди

Озарбайжон Республикаси Фан ва таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларидан иборат делегация Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюрди.
Ташриф давомида делегация аъзолари Рақамли технологиялар вазири ўринбосари билан учрашиб, АйТи соҳасини ривожлантириш йўналишида мамлакатимизда яратилган қулай шароитлар, амалга оширилаётган лойиҳалар ва мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот олдилар.
Дастлаб делегацияга Ягона интегратор – UZINFOCOM томонидан олиб борилаётган фаолият, амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг натижалари ҳақида батафсил тақдимот ўтказилди. Тақдимот давомида UZINFOCOM томонидан ишлаб чиқилган инновацион ечимлар, давлат хизматларини рақамлаштириш бўйича қўлга киритилган муваффақиятлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, меҳмонлар Ўзбекистоннинг АйТи инфратузилмаси, стартап экотизими, АйТи-паркларда яратилган қулайликлар, шунингдек, АйТи бўйича таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳам танишдилар. Улар, айниқса, ёшлар учун АйТи соҳасида яратилган имкониятлар, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигида олиб борилаётган лойиҳалар ва АйТи мутахассисларини тайёрлашга қаратилган дастурларни юқори баҳолашди.
Ташриф давомида томонлар ўртасида АйТи соҳасида тажриба алмашилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter