Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва АйТи соҳасига жалб қилиш мақсадида 10 ТА ГРАНТ
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда MAAB Innovation компанияси ҳамкорликда 10 нафар хотин-қизларга АйТи соҳасида юқори даромадли касб эгаси бўлиб фаолиятларини давом эттиришлари учун махсус имкониятни тақдим этади.
25 ёшдан 35 ёшгача бўлган хотин-қизлар ушбу имкониятдан фойдаланиб, 2 ойлик Power BI курсида мутлақо бепул ўқишлари мумкин.
Грант шартлари:
- Давлат ташкилоти ёки хусусий секторда бухгалтер, молиячи, кадрлар бўйича мутахасис ёки шунга ўхшаш маълумотлар билан ишлайдиган соҳа эгаси бўлишлари;
- Мантиқий фикрлаш бўйича MAAB академияси имтиҳонидан ўтишлари керак.
Қатнашувчилар курс давомида Power BI дастурини ўрганишлари ва ўз иш фаолиятларида қўллаб меҳнат унумдорлигини 10 баробаргча оширишлари мумкин.
Рўйҳатдан ўтиш учун: ҳавола устига босинг


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter