Энди қаришдан қўрқмасангиз ҳам бўлаверади. Чунки ишончли ёшлик эликсири бор!

Осака университети мутахассислари ҳужайраларни ёшартириш мумкинлигини исботлашди.
Эски ҳужайралардаги AP2A1 оқсилининг олиб ташланиши натижасида қаришнинг олдини олиш мумкин. Натижада ҳужайраларнинг янгиланиш тезлиги кучаяди.
Чунки ёш ҳужайраларда AP2A1 оқсилининг ҳаддан зиёд кўпайиши қариш жараёнларини тезлаштирди.
Бундан кўриниб турибдики, AP2A1 оқсилини организмдан олиб ташлаб қаришни секинлаштириш мумкин экан.
Ҳозирда олимлар ушбу оқсилни батафсил ўрганиб чиқиб, тадқиқотлар олиб боришмоқда.
Агар улар ҳужайраларнинг қаришини секинлаштира олсалар, одамлар соғлом ва узоқ умр кўришлари мумкин.
Касалликлар пайдо бўлгандан кейин уни даволашдан кўра, бундай ёндашув хасталикнинг бошланишини олдини олиши ёки узоқ муддатга кечиктириши мумкин. Зўр-а?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter