UZINFOCOMнинг “Jmed“ тизими ҳақида эшитдингизми?

UZINFOCOM соғлиқни сақлашни рақамлаштириш департаменти мутахассислари тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг ҳисоби ва назоратини юритиш учун “Jmed“ тизимини жорий этиш ишларини олиб боришмоқда.
Қорақалпоғистонда амалга оширилган инвентаризациянинг биринчи босқичида тизимга 17420 дона ускуналар киритилди.
Ҳар бир асбоб-ускуна бирлиги ноёб QR-код билан маркаланади, унда ускунанинг номи, модели, жойлашуви, ҳолати, тиббиёт муассасасида ўрнатилган санаси, шунингдек ускуна ва церийа рақамлари мавжуд.
Келгусида ушбу тизимни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш режалаштирилган.
Айтиш жоизки, бу тиббиёт муассасаларидаги барча ускуналарни марказлашган ҳолда назорат қилиш ва бошқариш, унинг ҳолатини кузатиб бориш ва таъмирлаш ёки алмаштиришни ўз вақтида режалаштириш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter