Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Gentraдан ҳам арзон нархда Toyotaдан энг сўнгги русумли электромобилни кутиб олинг!

Gentraдан ҳам арзон нархда Toyotaдан энг сўнгги русумли электромобилни кутиб олинг!

Toyota тарихидаги энг арзон — bZ3X электромобили 204 от кучига эга электр мотор билан жиҳозланган.

У бир қувватланишда 430 км гача бўлгам масофани бемалол босиб ўтади.

Шунингдек, янги электромобилда автопилот ва 11 та динамикли Yamaha аудиотизими ҳам мавжуд.

Toyota bZ3Xнинг ўлчами RAV4 билан деярли бир хил. Аммо нархи анча арзон — 15 000 доллар.

Автомобил илк соатлардаёқ Хитойда нақ 10 000 дан ортиқ мижозлар томонидан олдиндан буюртма қилинди.

Харидлар миқдори бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин эди буюртмани қабул қилиш тизими бундай юқори трафикга бардош бера олмади.

Хўш, сиз ҳам бу нархга Toyota сотиб олган бўлармидингиз ёки Gentra?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг