Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги АйТи Парк резидентлари билан экспортни янада ошириш имкониятлари муҳокама этилди

Намангандаги АйТи Парк резидентлари билан экспортни янада ошириш имкониятлари муҳокама этилди

Фото: Digital.uz

Наманган вилоятида ташриф доирасида Рақамли технологиялари вазири Шерзод Шерматов АйТи Парк резидентлари билан учрашди.

Хусусан, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва АйТи autsorsing хизматларини кўрсатувчи “KPI.COM”, “Sitelabs”, “NIGHTMARE LABS”, “JNG TECHNOLOGIES”, “TECH DATA SOFT”, “Eurosoft” ва бошқа резидент компаниялар фаолияти билан танишилди.

Учрашувлар давомида АйТи компаниялар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, кўрсатилаётган хизматлар ва келгусидаги режалар тўғрисида суҳбатлашилди.

Корхона вакиллари билан BPO ва экспорт ҳажмини янада ошириш, АйТи соҳасига ёшларни жалб қилиш, вилоятни АйТи секторини юқори ўринларга олиб чиқиш шунингдек, келгусидаги ишлар режалари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг