Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрда “Барқарор рақамли келажакни тартибга солиш” мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтмоқда (фото)

Мисрда “Барқарор рақамли келажакни тартибга солиш” мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтмоқда (фото)

Фото: Digital.uz

Айни кунларда (5–8 июн) Мисрнинг Шарм ал-Шайх шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқининг Телекоммуникацияларни ривожлантириш бюроси (BDT) томонидан “Рақамли барқарор келажакни тартибга солиш” мавзусида халқаро симпозиум (GSR-23) ўтказилмоқда.

Симпозиумда Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” ДУК, “Ўзбектелеком” АК ва Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази вакиллари иштирок этишмоқда.

Халқаро симпозиумнинг иш режасига мувофиқ, радио частота спектридан биргаликда фойдаланиш, барқарор ақлли шаҳарлар ва жамоалар, АКТни ҳимоя қилиш ҳамда киберхавфсизлик маданиятини ривожлантиришнинг энг яхши амалиётлари, инсоннинг электромагнит майдонларга таъсирига оид стратегиялар ва сиёсатлар, электрон хизматлар ва тизимлар, жумладан, соғлиқни сақлаш ва таълим технологияларини фаоллаштириш каби мавзулар кун тартибига киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг