Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

HP раҳбарияти билан қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди

HP раҳбарияти билан қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Америка Қўшма Штатларига ташрифи доирасида Hewlett-Packard (HP) компаниясининг ҳукумат ва давлат билан алоқалар бўйича глобал раҳбари Британи Масалосало билан учрашди. Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сиддиқов иштирок этди.

Томонлар Ўзбекистонда рақамли технологияларни ривожлантириш ҳамда мамлакатимизни IT-хабга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.

Жумладан, Ўзбекистонда HP расмий офисини очишга эътибор қаратилиб, 2023 йилда икки томон ўртасида имзоланган англашув меморандуми муҳокама қилинди, унда назарда тутилган лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тўхталиб ўтилди. HP Gaming Garage лойиҳасини биргаликда амалга ошириш масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олди.

Делегациямиз компания вакилларини 2024 йил 18–20 март кунлари бўлиб ўтадиган “Offshore Outsourcing Tour Tashkent – Samarkand” тадбирида иштирок этишга таклиф этишди.

Компания томонидан бошқа давлатдаги тажрибасидан келиб чиқиб, USAID томонидан IT йўналишида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш мақсадида USAID, Вазирлик, Hewlett-Packard компанияси ўртасида уч томонлама музокаралар ўтказишга келишилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг