Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёзни ноодатий, вертикал кондиционер билан қарши олинг!

Ёзни ноодатий, вертикал кондиционер билан қарши олинг!

Янги Mijia 3 HP Dual Outlet вертикал кондиционери юқори даражадаги энергия самарадорлиги, кучли ҳаво оқими ва яна бошқа кўплаб ақлли уй қурилмаларига уланиш қобилиятига эга.

Кондиционер баландлиги 1863 мм бўлган вертикал кумуш корпусга жойлаштирилган.  

Ҳаво таъминоти 1710 м³/соат тезликда амалга оширилади. Совуқ ҳаво ишлаб чиқариш қуввати 1930 Вт, иссиқ ҳаво эса 2680 Вт га етади.

Компания турли фойдаланувчилар эҳтиёжларига мос келадиган иккита ҳаво оқими режимини тақдим этди.

Шунингдек, янги маҳсулот антибактериал ва антифунгал филтрлар билан ҳам жиҳозланган.

Улар 99 фоиз самарадорлик билан қурилма ичида бактерияларнинг кўпайишини ва шу билан уларнинг ҳавога қайта тарқалишининг олдини олади.

Қолаверса, у юқори ҳароратли қуритиш ёрдамида ўзини ўзи тозалаш тизимига ҳам эга.

Биринчи даражали энергия самарадорлиги ва Xiaomi HyperOS Connectни қўллаб-қувватлаш хусусиятига эга кондиционер унча-мунчага шовқин кўтармайди.

Бу эса ёши катта ва ёш болали хонадонлар учун айни муаддао.

Мижиа иловаси эса қурилманинг ҳарорати ва иш режимларини масофадан туриб бошқариш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг