Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кореяда ўтказиладиган “Uzbekistan Outsourcing Conference” тадбирида иштирок этинг!

Кореяда ўтказиладиган “Uzbekistan Outsourcing Conference” тадбирида иштирок этинг!

Фото: Digital.uz

Тадбирда Ўзбекистоннинг АйТи ва BPO соҳаларидаги салоҳиятини кашф этасиз. Қолаверса:

  • Солиқ имтиёзлари: 0% корпоратив, ижтимоий, мол-мулк ва ер солиғи ҳамда АйТи ва BPO -компанияларини қўллаб-қувватлашнинг бошқа воситалари ҳақида батафсил билиб оласиз;
  • Малакали истеъдодлар: 20 миллион меҳнатга лаёқатли аҳоли орасидан турли ва кўп тилларни биладиган иқтидорлар заҳираси, жумладан, 14 000 дан ортиқ корейс тилида сўзлашувчи мутахассисларни таклиф қилувчи ёш ва динамик ишчи кучи билан танишасиз;
  • АйТи виза: инвесторлар, компания асосчилари ва АйТи-мутахассислар учун 3 йилгача амал қилувчи кўп марталик виза олишингиз мумкин;
  • Бизнес юритишнинг қулайлиги: фаолиятни тезда йўлга қўйиш учун зарур барча ёрдамни олган ҳолда 3-6 ҳафта ичида компаниянгизни ишга тушириш имконияти;
  • “Zero Risk” дастури: 12 ой давомида бепул офис майдони ва ходимларнинг иш ҳақи ва малакасини ошириш харажатларини қоплаш имкониятларидан фойдаланинг.
  • Хизмат кўрсатишга йўналтирилган АйТи бўлмаган компаниялар учун имтиёзлар: АйТи Парк резидентлиги орқали Марказий Осиё бозорига кириш.

Кимлар қатнашиши мумкин?

➡Ўзларининг аутсорсинг фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган юқори даражадаги компания вакиллари;

➡Бизнесни кенгайтириш ва янги аутсорсинг имкониятларини излаётган бизнесни ривожлантириш бўйича менежерлар.

Сизни нафақат қимматли маълумотлар таклиф қиладиган, балки Ўзбекистон ITES-соҳасида янги имкониятлар эшигини очиб берадиган тадбирда кутиб қоламиз.

Вақти: 23-апрел, 13:30                                  

Манзили: Сеул, Жанубий Корея, “LOTTE World Tower” SKY31 Convention

Таклифнома олиш учун ҳозироқ рўйхатдан ўтинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг