Intel бош меъмори кетди — нейротармоқлар билан шуғулланмоқчи
Intelнинг график архитектуралар бош архитектори Ража Кодури компаниядан кетди.
Intel Кодурини 6 йил аввал ишга таклиф қилганди.
Кодури бунга қадар Apple ва AMDда фаолият юритган: AMD Polaris ва Vega график архитектуралари ишлаб чиқарилишига бош-қош бўлган.
Intel компаниясида эса унинг раҳбарлигида Xe графикаси ишлаб чиқилиб, нафақат ўрнатилган GPU, балки Arc Alchemist дискрет видеокарталарида татбиқ этилди.
Маълумотларга кўра, Кодури бундан буёғига нейротармоқлар соҳасида дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter