Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инҳа университетида Интернетни ўлчаш куни бўлиб ўтди

Инҳа университетида Интернетни ўлчаш куни бўлиб ўтди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида RIPE NCC минтақавий Интернет реэстри томонидан ICANN корпорацияси билан ҳамкорликда ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти кўмагида ташкил этилган Интернетни ўлчаш куни бўлиб ўтди.

Интернетни ўлчаш куни Шарқий ва Марказий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларида тўртинчи йил ўтказилаётган бир қатор тадбирлардир.

Тадбирда тармоқнинг барқарор ривожланиши ва ишлашини таъминлаш, унинг сифати ва хавфсизлигини ошириш, хусусан, домен номлари, IP манзиллар, маршрутлаш муаммолари ва интернетга уланишни таъминлаш мақсадида интернет тадқиқотларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этиш жоизки, мазкур ташаббус 2023 йилда “RIPE” MKM ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда “O‘zbektelekom” компанияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг