Google сунъий интеллектни ривожлантириш учун атом реакторларидан электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолади
Google ўзининг сунъий интеллект (СИ) технологияларининг энергия эҳтиёжларини қондириш учун кичик ядровий реакторлардан қувват сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Бу келишув Kairos Power компанияси билан тузилган.
Бу воқеа Three Mile Island атом электр станцияси Microsoftни энергия билан таъминлаш учун қайта ишга туширилиши маълум бўлганидан бир неча ҳафта ўтгач содир бўлди. Атом электр станцияси аввалроқ АҚШ тижорат атом энергетикаси тарихидаги энг йирик ядровий ҳалокат жойига айланган эди.
Google энергетика ва иқлим бўйича катта директорининг сўзларига кўра, ядро энергетикаси барқарор ўсиш ва сунъий интеллектдаги тараққиётни қўллаб-қувватлашда муҳим рол ўйнайди. Унинг таъкидлашича, бундай технологияларни ривожлантириш учун тармоқ ишончли тоза энергия манбаларига муҳтож.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter