“Коммуникацияда сунъий интеллект: тенденциялар, тузоқлар ва ўзгаришлар” - Stratcom Summit 24 форумини ўтказиб юборманг!

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси томонидан бу йил тўртинчи марта ташкил этилаётган Халқаро Стратегик Коммуникация Форуми (Stratcom Summit 24) “Коммуникацияда сунъий интеллект: тенденциялар, тузоқлар ва ўзгаришлар” мавзусида 13-14 декабр кунлари Истанбулда бўлиб ўтади.
Туркия Републикаси Вице-Президенти Жевдет Йилмаз ва Президент ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси раҳбари Фаҳреттин Алтуннинг очилиш нутқлари билан бошланадиган форумга, Ташқи Ишлар Вазири Ҳакан Фидан, кўплаб давлатларнинг коммуникация, ахборот ва медиа вазирлари ҳамда алоқа раҳбалари иштирок этади.
“30 та давлатдан кенг кўламли иштирок билан 3 мингдан ортиқ меҳмон Истанбулда учрашади”.
Икки кун давом этадиган дастурда, сунъий интеллектнинг коммуникация соҳасида юзага келтирган ўзгаришлари барча жиҳатлари билан кўриб чиқилади, янги технологиялар томонидан тақдим этилган имкониятлар ва қийинчиликлар таҳлил қилинади.
Stratcom Summit 24 коммуникация соҳасидаги сунъий интеллектнинг ўзгартирувчи таъсирига эътибор қаратади ва оммавий коммуникация, янги алоқа стратегиялари, журналистика, рақамли медиа ва дипломатия, дезинформацияга қарши кураш ва инқирозни бошқариш, рақамли ахлоқ ва киберхавфсизлик каби турли долзарб масалаларни муҳокама қилади.
Халқаро стратегик коммуникациялар форумида 30 давлатдан етакчи давлат ва хусусий ташкилотлар, фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари, илмий доиралар ва таҳлил марказларидан 64 нафар маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этади.
8 та панел, 4 та маъруза ва 6 та индивидуал сессиялардан иборат форум 3 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий меҳмонларни қабул қилади.
Тадбирда давлат идораларидан тортиб хусусий корхоналаргача, фуқаролик жамиятидан тортиб таҳлил марказларигача бўлган турли соҳалардаги коммуникация соҳаси мутахассислари, шунингдек, олимлар ва университет талабаларининг иштирок этиши кутилмоқда.
Дастурнинг биринчи кунида “Миллий стратегияда сунъий интеллект: рақамли трансформация ва стратегия”, “Сунъий интеллект даврида рақамли шаффофлик: маълумотлар хавфсизлиги орқали жамоатчилик манфаатларини таъминлаш”, “Халқаро стратегик алоқада сунъий интеллект: Глобал ҳамкорликлар ва ҳуқуқий тартибга солиш”, “Дезинформацияга қарши курашда сунъий интеллект: давлат ташкилотлари учун стратегик воситалар” панеллари ташкил этилади.
Шунингдек, бир кунда 3 та алоҳида индивидуал машғулотлар бўлиб ўтади. Президентнинг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича бош маслаҳатчиси Акиф Чағатай Килич "Сунъий интеллект даврида Туркиянинг миллий хавфсизлик истиқболлари", Озарбайжон Республикаси Вице-Президенти Ҳикмет Хожиев “Сунъий интеллект ва стратегик тараққиёт: Озарбайжон келажагига қараш”, Фаластин Телекоммуникация ва рақамли иқтисодиёт Вазири Др. Абед-Алраззақ Натшеҳ эса "Рақамли ўзгаришни шакллантириш: Фаластиннинг телекоммуникация қарашлари" мавзусида нутқ сўзлашади.
Stratcom Summit24 нинг иккинчи кунида эса " Кризис онларида сунъий интеллект томонидан қўллаб-қувватланадиган коммуникация: жамоат хавфсизлиги стратегиялари", "Коммуникацияда сунъий интеллект томонидан қўллаб-қувватланадиган киберхавфсизлик: Хавфсизликни таъминлаш", "Сунъий интеллектнинг журналистика соҳасига таъсири: Deepfake таҳдиди қаршисида тарафкашлик ва тўғриликни сақлаш", "Сунъий интеллект ва алоқа этикаси: Шаффофлик ва жавобгарликни бошқариш" сарлаҳвалари остида мутахассислар ўз таҳлилларини тақдим этадилар.
“Ахборот асрида таҳдидларнинг олдини олиш ва ҳимоя қилиш: NATO билан интервю”, "Нейротехнологияни ўзгартиришда сунъий интеллектнинг ўрни”, "Санъат технологияларидаги янги уфқлар", “Сунъий интеллект ва дипломатия: Туркиянинг технологияга йўналтирилган келажакни кўриш стратегияси”, “Оммавий коммуникациялар самарадорлигининг глобал стратегиялари”, “Сунъий интеллект ва рақамли оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш”, “Тинчлик ўрнатишда рақамли дипломатиянинг ўрни” мавзуларидаги маъруза ва индивидуал шаклда ўтказиладиган сессияларда сунъий интеллектнинг ташқи сиёсат ва алоқа фаолиятларини давлатлар ва халқаро ташкилотлар нуқтаи назаридан қандай шакллантираётганига эътибор қаратилади.
Тадбир майдонида эса Президент ҳузуридаги Коммуникация Бошқармаси, ТРТ (Туркия телерадиокомпанияси), АА (“Anadolu” Агентлиги), Матбуот реклама агентлиги, Мудофаа саноати бошқармаси (SSB), TOBB, ITU va Yıldız Техник Университети стендлари иштирокчилар учун очиқ бўлади. Тадбирга қатнашувчилар шунигдек тадбир учун махсус ишлаб чиқилган сунъий интеллект тажриба зоналарини ҳам кўришга муяссар бўладилар.
Биз ҳаммамиз кўриб турибмизки, сунъий интеллект ва янги технологиялар коммуникация соҳасида инқилобий имкониятлар яратиб бермоқда. Бироқ, бу ўзгариш фақат ижобий жиҳатлари билан келмаяпти. Ушбу ўзгаришнинг, шунингдек, эътибор берилиши керак бўлган жуда муҳим хавфлари ҳам мавжуд. Истанбулда ўтказаётган Stratcom 24да, дунёнинг турли давлатларидан келган иштирокчилар билан биргаликда бу имкониятлар ва хавфларни, сунъий интеллект технологияларини инсониятга фойда келтирадиган тарзда қандай шакллантириш кераклиги каби масалалар муҳокама этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter