Ўзбекистонлик стартаплар LEAP тадбирида қатнашиш имкониятига эга бўлишди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Саудия Арабистонининг “Миллий технологияларни ривожлантириш дастури” (NTDP) ташкилоти раҳбари Иброҳим Неяз билан АйТи хизматларини аутсорсинг қилиш ва уни ривожлантиришга қаратилган музокаралар ўтказди.
Учрашувда муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, Ўзбекистонда АйТи хизматларини янада ривожлантириш ҳамда маҳаллий ёш ва малакали кадрларни юқори даромадли иш ўринлари билан таъминлаш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, IT Park ва NTDP ўртасида маҳаллий стартаплар учун акселерация дастурини яратиш ҳамда Ўзбекистоннинг технологик салоҳиятга эга стартапларини ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш масалаларига эътибор қаратилди.
2025 йил 9-12 феврал кунлари Саудия Арабистон, Риёдда бўлиб ўтадиган АйТи стартаплари учун ташкил этиладиган “LEAP 2025” тадбирларида ўзбекистонлик стартаплар иштирок этиш таклифлари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида аниқ йўналишлар бўйича ҳамкорликни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳини ташкил этишга келишилди. Бу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг технологик салоҳиятини янада ошириш ҳамда АйТи хизматлари экспортини ривожлантиришга муҳим туртки бўлади.
Маълумот учун: Сиз ҳам Саудия Арабистон, Риёдда бўлиб ўтадиган АйТи стартаплари учун ташкил этиладиган “LEAP 2025” тадбирларида иштирок этиш учун жорий йил 24 декабр кунига қадар рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter