АйТи соҳасидаги хотин-қизлар учун “Yulduz Tech Awards” мукофотлаш маросими

Хотин-қизларнинг АйТи соҳасидаги роли йилдан-йилга ортиб, улар инновацион ечимлар яратувчилари, технологик лойиҳалар етакчилари ва рақамли ўзгаришларнинг муҳим иштирокчиларига айланмоқда.
АйТи соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг меҳнатига муносиб баҳо бериш, уларни рағбатлантириш, уларнинг ютуқларини кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан илк бор “Yulduz Tech Awards” мукофоти маросими бўлиб ўтади.
Ушбу тадбир аёлларнинг АйТи соҳасида янги марраларни забт этишига илҳом беради ва уларнинг жамиятдаги ўрни ҳамда таъсирини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар учун қизиқарли IT QUIZ ўтказилиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширилади. QUIZда қатнашишни истаганлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади: https://forms.gle/gnkR9FBAjjhtwdKb9
Тадбир тавсилотлари:
Сана: 24 декабр
Вақт: 10:00
Манзил: Тошкент, Иброҳим Мўминов кўчаси, 4, Рақамли технологиялар вазирлиги биноси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter