Мета компанияси WhatsApp мессенжерида сунъий интеллектга асосланган Мета AI тасвир генераторини синовдан ўтказишни бошлади (видео)
Ҳозирча янги функциядан фақат АҚШ фойдаланувчилари фойдаланиши мумкин. У реал вақт режимида ишлайди: фойдаланувчи расм яратиш сўровига тафсилотларни қўшишни бошлаши биланоқ, тасвир кўрсатилган деталларга мувофиқ қандай ўзгаришини дарҳол кўради.
Мета, шунингдек, унинг СИ-генератори қурилган Llama 3 тили модели "аниқроқ ва сифатли" тасвирларни яратиш ва матнни яхшироқ намойиш қилиш қобилиятига эга эканлигини айтди. Фойдаланувчилар Мета AIдан ўзлари тақдим этган ҳар қандай тасвирни жонлантиришни ҳам сўрашлари мумкин. AI дўстлар билан бўлишиш мумкин бўлган статик тасвирдан GIF тасвирини яратади.
WhatsApp мобил иловасидан ташқари, реал вақтда тасвирларни сунъий интеллект ёрдамида яратиш функцияси ҳам Мета AI платформасининг веб-версияси фойдаланувчилари учун ҳам мавжуд бўлди, аммо ҳозирча фақат АҚШда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter