Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов Япония делегация вакилларини қабул қилди

Шерзод Шерматов Япония делегация вакилларини қабул қилди

Фото: "Mitc.uz"

Жорий йилнинг 1 август куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Япония Парламенти палатаси депутати жаноб Кейдзи Фуруя бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди. Унда Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Ёшинори Фужияма ҳам иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон – Япония ўртасидаги алоқалар, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва ахборот технологиялари соҳасида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳаларнинг истиқболлари, шунингдек, икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, рақамлаштиришда ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон – Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама манфаатли ва самарали эканлигини таъкидланди. Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини рақамлаштиришда Япония билан тизимли ишлар амалга оширилаётгани ҳам қайд этилди.

Шунингдек, учрашув давомида мамлакатимизни минтақавий IТ хабга айлантириш, BPO ва KPO хизматларини ривожлантиришда ҳамкорликни ошириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг