Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инновация ҳамда янги технологияларни бошқарувга жорий қилиш соҳасида Корея тажрибаси

Инновация ҳамда янги технологияларни бошқарувга жорий қилиш соҳасида Корея тажрибаси

Фото: Digital.uz

Айни кунларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат делегация Корея Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Бугун Соннам смарт-шаҳрига ташрифда делегация аъзоларини шаҳар ҳокими Шин Сан Жин билан учрашув ўтказди.

Учрашувда инновация ҳамда янги технологияларни бошқарувга жорий қилиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши таъкидланди.

Шундан сўнг, делегация аъзолари Шаҳар маълумотларини интеграциялаш маркази ҳамда Давлат хизматлари бошқармасига ташриф буюрди.

Маълумот учун, Соннам шаҳри 2023 йилда “смарт шаҳар” сертификатига  эга бўлган. Смарт-шаҳарларни сертификатлаш жараёни Кореяда 2021 йилда жорий қилинган. Бунда Соннам шаҳри инновациялар, бошқарув тизими ҳамда инфраструктура ва хизмат кўрсатиш технологиялари бўйича юқори кўрсаткичларни қайд қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг