Рақамли технологиялар вазирлиги ва KOICA ўртасида ҳамкорлик масалари кўриб чиқилди
Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ҳамда KOICA (KOREA INTERNATIONAL COOPERATION AGENCY) директор ўринбосари Мс. Парк билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда рақамли таълимни ривожлантириш, Рақамли технологиялар таълим марказларини (DTEC) янгилаш ва модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, лойиҳа доирасида ҳудудларни Рақамли таълим марказларида компютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника ва инглиз тилини ўқитиш учун талаб этиладиган АКТ жиҳозларини харид қилиш режалаштирилган.
Маълумот учун: Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг асосий вазифаси халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва турли грантлар ва техник ҳамкорлик дастурлари орқали ривожланаётган мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини оширишдан иборат.
Ушбу қўшма ёндашув иккала ташкилотнинг кучли томонларини бирлаштириб, Ўзбекистонда рақамли инклюзия ва барқарор ривожланишга қаратилган муаммоларни ҳал этишдаги умумий мажбуриятини акс эттиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter