Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Оптик толали интернетни узоқ қишлоқларга ҳам олиб бориш устида ишланмоқда

Оптик толали интернетни узоқ қишлоқларга ҳам олиб бориш устида ишланмоқда

Фото: zv-prhost.ru

2017 йилда Президентимиз соҳамиз олдига оптик толали кабель ишлаб чиқариш бўйича вазифа белгилаб берган эдилар. Шундан кейин халқаро тажриба ўрганилиб, 2020 йилда кореялик инвестор билан ҳамкорликда Жиззах эркин иқтисодий зонасида оптик толали кабель ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этилганди.

Ушбу корхонамиз бу йил нафақат оптикага бўлган талабимизни тўлиқ қоплайди, балки қўшимча 4,5 млн долларлик экспортга ҳам чиқади. Кабель ишлаб чиқаришдаги маҳаллийлаштириш даражаси 65 фоизга ва ишчилар сони 165 нафарга етади. Кабель ортидан бошқа корхоналаримизда оптикани улаш билан боғлиқ қўшимча керакли жиҳозларни ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ўша вақтда йилига атиги 2 минг км атрофида оптик толали кабель ётқизилган бўлса, ҳозир йилига 50 минг км.дан ортиқ кабель аҳоли ва тадбиркорлар талабларини қондириш учун ётқизилмоқда. 2017 йилда GPON технологияси бўйича уланилмаганлиги сабабли аксарият фойдаланувчилардаги тезлик 1 мб/с.дан кам ва тўлиқ чекланмаган тарифлар деярли йўқ эди. Эндиликда оптик толали интернетни узоқ қишлоқларга ҳам олиб бориш устида ишламоқдамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг