Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск Туркияга ёрдам беришга тайёр

Илон Маск Туркияга ёрдам беришга тайёр

Фото: Ixbt.com

Бугун Туркияда рўй берган зилзиладан 10 та шаҳар зарарланди, 300 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди. Талафотлар қаторида алоқа тармоғи билан боғлиқ муаммолар ҳам турибди.

Шундан сўнг миллиардер Илон Маскдан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мамлакатга Starlink терминалларини жўнатишни таклиф қилиб, савол беришди.

Илон Маск жавобан Туркияга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Лекин ҳозиргача бу мамлакатда Starlink сунъий йўлдошли интернетидан фойдаланиш тасдиқланмаган. Тасдиқланиши биланоқ SpaceX терминалларни жўнатиб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг