Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«2021 йил бренди» ғолиби маълум бўлди

«2021 йил бренди» ғолиби маълум бўлди

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 21 май куни Миллий маркетинг ассоциацияси экспертлари талқини ва истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериш натижаларини ўз ичига олган бешинчи «Бренд-2021» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бугунги кунда телекоммуникация хизматларини чекка ҳудудларга қадар етказиб бераётган ва хизматлар сифатини кундан-кунга такомиллаштириб бораётган миллий оператор – UZTELECOM истеъмолчилар танловига кўра «Телекоммуникация ва Интернет» номинациясида ғолиб деб топилди.

Мукофот ғолибларининг ноодатий форматда эълон қилиниши натижаларга қизиқишни янада кучайтирди. Бу йилги натижаларда Миллий маркетинг ассоциацияси аъзолари, ҳамкорлари ва экспертлари танловига ҳамда истеъмолчиларнинг берган овозларига асосланилди. «Ўзбектелеком» AК халқимиз томонидан 2020 йилда ҳам энг яхши интернет провайдер сифатида танловда ғолиб бўлган эди.

Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад маҳаллий бозорда муваффақиятли фаолият юритаётган компанияларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорлик соҳасини, Ўзбекистон маркетинг ва реклама хизматлари бозори инфратузилмасини ривожлантиришдан иборат.

Овоз бериш жараёни апрель-май ойларида бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоиз, UZTELECOM бу каби танловларда бир неча йилдан бери қатнашиб келмоқда. 2020 йил «Йил бренди» танловида компания «Энг яхши интернет-провайдери» номинациясида ғолиб бўлган бўлса, 2021 йилда «Ўзбектелеком» AК «UZTELECOMга содиқликни қандай ошириш мумкин» лойиҳаси билан «Жамият, жамоалар, содиқлик дастурларини яратиш» номинациясида ТAФ – Тошкент реклама фестивалида олтин медални қўлга киритган эди.

Компаниянинг шу каби ютуқлари бардавом бўлишига ишонамиз. Ҳар бир қўлга киритилаётган муваффақият келажакда «Ўзбектелеком» AК катта оиласининг хизматларини халқимиз олдида янада сифатли, сидқидилдан ва масъулият билан бажаришда асосий туртки бўлади. Ундан ташқари, UZTELECOM маркетинг фаоллигининг профессионал ҳамжамият ва абонентларимиз томонидан эътироф этилиши Компаниянинг маркетинг ривожи учун ҳисса қўшади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг