Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UZTELEСOM жамоаси — волейбол бўйича “Ўзбекистон кубоги-2023” ғолиби!

UZTELEСOM жамоаси — волейбол бўйича “Ўзбекистон кубоги-2023” ғолиби!

Фото: “Ўзбектелеком” АК ахборот хизмати

Жорий йилнинг 10–18 декабр кунлари Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида волейбол бўйича эркаклар ўртасида “Ўзбекистон кубоги-2023” мусобақаси ўтказилди.

Маълумки, мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинади. Спортнинг волейбол тури бўйича республикамизда фаолият юритаётган идора ва ташкилотлар ходимларидан ташкил топган жамоалар ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон кубоги-2023” мусобақаси ҳам айни шу мақсад йўлидаги ташаббусларнинг давоми бўлди.

Жамоалар учун дастлабки саралаш беллашувларидан ўтиш ва кейинги босқичларга йўлланмани қўлга киритиш осон бўлмади. Бироқ спорт қоидаларига асосан, ҳар доимгидек эпчил ва шижоатлилар ўзларини намоён этишга муваффақ бўлишди.

Дастлабки беллашувларда рақиб жамоаларга имконият қолдирмаган “Ўзбектелеком” АКнинг UZTELEСOM ва Ички ишлар вазирлигининг Road patrul жамоалари мусобақанинг финалида куч синашди.

Ҳаяжонли лаҳзаларга бой ва муросасиз кечган баҳслар якунида UZTELEСOM жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

UZTELEСOM жамоасини ғалаба билан табриклаб, кейинги мусобақаларда ҳам муваффақиятлар тилаймиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг