Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UZTELECOM янги офисининг очилишини эълон қилди

UZTELECOM янги офисининг очилишини эълон қилди

UZTELECOM Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчаси 67-уйда жойлашган янги офисининг очилишини эълон қилди. Замонавий High Town Mall савдо марказида жойлашган ушбу офис илғор технологиялар ва юқори даражадаги хизматни қадрлайдиган инновацион макондир.

Янги офисда мижозлар қуйидаги имкониятларга эга бўладилар:
• UZTELECOMнинг барча хизматлари бўйича уланиш;
• Энг замонавий гаджет ва аксессуарларни танлаш ҳамда уларни бўлиб-бўлиб тўлаш орқали харид қилиш;
• Пухта ўйланган дизайнга эга қулай макондан баҳраманд бўлиш;
• Ходимларнинг меҳмондўстлигидан завқланиш.

Очилиш муносабати билан махсус таклифлар
UZTELECOM биринчи ташриф буюрувчилар учун махсус ноёб совғалар тайёрлади. Ташриф буюриб, смартфонингиз учун инновацион аксессуарлар - ноёб 3D ойналарни қўлга киритинг. Улар нафақат смартфонингизни ҳимоя қилади, балки сизга кўплаб завқ ҳам бағишлайди.

High Town Mallда офиснинг очилиши UZTELECOMнинг мижозларга янада яқинлашиш йўлидаги яна бир қадамдир. Компания кенг кўламли хизматлар ва инновацион ечимларни таклиф этиш орқали мижозларга юқори даражада қулай ва самарали хизмат кўрсатишни таъминлашга интилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг