Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Республика тармоқлараро саноат ярмаркасидан махсус репортаж (+видео)

Бугун, 12 декабр куни пойтахтимиздаги Миллий кўргазмалар марказида кўплаб саноат корхоналари иштирокида ҳар йили ўтказиб келинадиган Республика тармоқлараро саноат ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур ярмаркани Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев очиб берди.

Тармоқлараро саноат ярмаркасида мамлакатимиздаги йирик саноат ташкилотлари қаторида “Ўзбектелеком” АК таъсисчилигида, Корея Республикаси ҳамкорлигида ташкил қилинган — оптик толали алоқа кабеллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Global Optical Communication Uzbekistan” МЧЖ ҳам иштирок этмоқда.

Корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини янада ошириш мақсадида, жанубий кореялик малакали мутахасислар жалб этилган. Корхонада сифат лабораторияси мавжуд.

Корхонанинг оптик толали кабел маҳсулотлари Корея, Хитой, Япония ва Европанинг юқори технологиялари асосида ишлаб чиқарилмоқда.

Ушбу маҳсулот телекоммуникация ва бошқа турдош соҳаларида фойдаланиш қулайлиги билан ажралиб туради.

Ярмаркада сплиттер ва муфталар, қуёшдан энергия олиб ишловчи кўча ёритқичлари, электр жиҳозлар ҳамда турли телекоммуникация қурилмалари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган “Telecom Devices Pro” МЧЖ корхонаси ҳам ўз стенди билан фаол қатнашмоқда.

Айтиш жоизки, ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар телекоммуникация ва бошқа турдош соҳаларда фойдаланиш қулайлиги билан ажралиб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг