Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия ва Ўзбекистон ўртасида АйТи-соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Туркия ва Ўзбекистон ўртасида АйТи-соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

24–26 июл кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Uzbekistan-Türkiye Business Forum” тадбири доирасида Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган “Bilkent CYBERPARK” бош директори Фарук Иналтекин мамлакатимизга амалий ташриф билан келди.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов билан бўлиб ўтган учрашув доирасида Фарук Иналтекин бизнес-форумга тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, учрашувда эришилган натижалар АйТи -компанияларни қўллаб-қувватлаш дастурлари ва мамлакатнинг кадрлар салоҳияти ҳақида маълумот тақдим этилди.

“Bilkent CYBERPARK”  вакили Туркиянинг йирик технологик компанияларини “Global Business Services Forum” тадбирига таклиф қилишни режалаштирилаётгани, бу эса Туркия корхоналарининг Ўзбекистон бозорига ва келгусида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга бўлган қизиқишининг юксаклигидан далолат беришини таъкидлади.

Форумда IT Park резидентлари “Uzbekistan-Türkiye Business Forum”да иштирок этиб, турк компаниялари вакиллари учун ўз маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этишга келишилди.

Учрашув якунида компания вакили глобал корпорациялар билан инвестициялар, банк, консалтинг ва бошқа соҳалардаги халқаро ҳамкорлик катализаториг аайланадиган “Enterprise Uzbekistan” Рақамли технологиялар халқаро марказига қўшилишга ҳам қизиқиш билдирди.

Шунингдек, “Uzinforom” Ягона интегратори жамоаси Фарук Иналтекинга давлат хизматларини рақамлаштириш соҳасидаги ўз маҳсулотлари —  “MyGov” платформаси, “MyID” биометрик идентификация тизими ва бошқаларни тақдим этди.

“BilkentCYBERPARK” бош директори давлат соҳасида рақамли экотизимнинг етуклик даражасини қайд этиб, бу борада тажриба алмашишга қизиқиш билдирди.

Маълумот учун: “BilkentCYBERPARK”– Туркиянинг энг йирик технопаркларидан бири бўлиб, майдони қарийб 135 000 м² ни ташкил этади, у турли соҳалардаги 300 дан ортиқ етакчи илмий-тадқиқот компанияларини, шунингдек, 4 та тадқиқот маркази, 1 та микронаночип ишлаб чиқариш заводини ўзида бирлаштиради. Технопаркда 5400 нафардан зиёд ходим фаолият юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг