Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“McKinsey” компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

“McKinsey” компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “McKinsey & Company” компаниясининг катта ҳамкори Роландо Балсинде билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда АйТи соҳасини ривожлантириш, АйТи экспорт ҳажмини оширишда компания имкониятларидан фойдаланиш, ахборот технологияларини узоқ муддатга мўлжалланган мақсадли ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, учрашув давомида инвестиция муҳитини яхшилаш, АйТи экспорт ҳажмини ошириш борасида таклифлар кўриб чиқилди. Бундан ташқари, IT Park томонидан хорижий компаниялар учун тақдим этиладиган солиқ имтиёзлари, IT Park резидентлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, БПО ҳамда электрон тижорат каби йўналишларда замонавий хизматларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: “McKinsey & Company" компаниялар гуруҳи бутун дунё бўйлаб ҳукуматлар ва йирик компанияларга бошқарув консалтинг хизматларини кўрсатувчи халқаро корпорациядир. Ҳозирда McKinsey 66 мамлакатда 150 дан ортиқ ваколатхоналарига эга. McKinsey ходимларининг умумий сони бугунги кунда 40 000 дан ортиқ кишини ташкил этади. McKinsey Vault томонидан Менежмент бўйича консалтинг, стратегия бўйича консалтинг ва бошқа кўплаб тоифаларда биринчи ўринни эгаллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг