Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг Топ-10 АйТи таълим марказлари маълум бўлди

Ўзбекистоннинг Топ-10 АйТи таълим марказлари маълум бўлди

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази CRM платформаси маълумотларига таяниб, битувчилари энг кўп ишга кирган хусусий АйТи таълим марказлари рейтингини эълон қилди. 

Аввалроқ АйТи таълим марказлари рейтинги шакллантирилиши ҳақида хабар қилинганди.

Мазкур рейтинг қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилди:

  • Ўқув марказидаги мавжуд курслар сони;
  • Ўқув марказида таълим олаётган ўқувчилар сони; 
  • Курсларни муваффақиятли битирганлар сони;
  • Ишга кирган ўқувчилар сони;
  • АйТи экспортёр компанияларга ишга кирган битирувчилар сони.

Хўш, энди рейтинг билан танишинг:

🔹“Mohirdev” МЧЖ
🔹“Bilim tech” МЧЖ
🔹“Najot ta'lim markazi” МЧЖ
🔹“IT Hub Samarkand 1” МЧЖ
🔹“Sensorika” МЧЖ
🔹“Realsoft academy” МЧЖ
🔹“IT Park Karakalpakstan” МЧЖ
🔹“Programmers IT center” МЧЖ
🔹“Dasturchilar vodiysi” МЧЖ
🔹“IT-ACADEMY” МЧЖ

Маълумотлар реал вақт режимида янгиланади.

АйТи таълим резидентларидан рейтингда юқори ўринларни қайд этиш учун CRM платформасига маълумотларни тўлиқ киритиб боришларини сўраб қоламиз!

Фарзанди келажагини ўйлаб, ишончли АйТи таълим маркази қидириб юрган яқинларингизга юборинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг