Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

IT Park ва “Ernst & Young” компанияси “Enterprise Uzbekistan”ни ривожлантириш бўйича келишув имзолади

IT Park ва “Ernst & Young” компанияси “Enterprise Uzbekistan”ни ривожлантириш бўйича келишув имзолади

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва IT Park вакиллари “Ernst & Young” компанияси билан учрашув ўтказдилар ва унда “Enterprise Uzbekistan” Рақамли технологиялар халқаро марказини биргаликда ривожлантириш тўғрисида келишув имзоланди.

Мазкур тадбир Ўзбекистонни АйТи-ишлаб чиқиш ва аутсорсинг марказига айлантириш йўлидаги энг истиқболли лойиҳалардан бирини амалга ошириш сари қўйилган муҳим қадамдир.

“Enterprise Uzbekistan” Халқаро рақамли технологиялар маркази — бу IT Park Узбекистан мажмуаси ҳудудидаги махсус ҳуқуқий режим бўлиб, рақамли соҳада инновациялар, хизматлар, корпоратив маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича АйТи соҳаси учун тартибга солишни ўз ичига олади.

“Enterprise Uzbekistan” ҳудудида дунёга машҳур технологик гигантлар солиқ ва божхона, меҳнат муносабатлари, банк-молия фаолияти, интеллектуал мулк ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги алоҳида шартларга таянган ҳолда фаолият юритишлари мумкин бўлади.

Рақамли технологиялар вазирлиги, IT Park Узбекистан ва “Ernst & Young” компанияси ўртасидаги учрашувдан кўзланган мақсад “Enterprise Uzbekistan” лойиҳасини янада ривожлантириш режаларини муҳокама қилишдан иборат.

“Ernst & Young” компанияси мутахассислари “Enterprise Uzbekistan” маркази фаолияти доирасида махсус ҳуқуқий режимни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлашда иштирок этишади.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, “Ernst & Young” компаниясининг узоқ йиллик ва кенг қамровли тажрибаси “Enterprise Uzbekistan”ни юқори даражада ишга тушириш ва ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратишга ёрдам беради.

“Enterprise Uzbekistan” марказининг ишга туширилиши бизнес ва мамлакат АйТи-саноатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб, Ўзбекистонга дунёнинг илғор мамлакатлари қаторига кириш имконини беради, шунингдек, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг